Линклар

logo-print

Эдуард Шеварднадзе 86 ёшида вафот этди


Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе.

Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе.

Грузиянинг собиқ президенти Эдуард Шеварднадзе вафот этди. Шеварднадзе узоқ давом этган хасталикдан кейин Тбилисидаги уйида 86 ёшида оламдан кўз юмди.

Шеварднадзе 1985 йилда собиқ Совет Иттифоқининг янги етакчиси Михаил Горбачёв томонидан ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган эди. У собиқ СССР билан Ғарб ўртасидаги илиқлашув пайтида бу лавозимда фаолият юритди ва Совуқ Урушнинг тугатилишида бевосита иштирок этган шахслардан биридир.

Шеварднадзе Шарқий Европадаги социалистик лагерга кирган мамлакатларда кўтарилган исёнларни куч билан бостирмаслик тарафдори бўлгани билан ҳам тарихда қолган.

1992 йилда у Грузияда собиқ президент Звиад Гамсахурдия ҳокимиятдан четлатилиши ортидан мамлакат раҳбарлигига келди. 1995 йилда ўтказилган президент сайловида Шеварднадзе ғалаба қозонади. 2000 йилда у яна президентликка қайта сайланади. Шеварднадзе 2003 йилдаги Атиргул инқилоби натижасида истеъфога кетди.

XS
SM
MD
LG