Линклар

logo-print

Озодликнинг OzodMaktub рукнига келган навбатдаги муктуб муаллифи "президент" уйларидан бирининг омади юришмаган харидори. Муштариймизнинг "намунавий уйлар" расмларини илова қилган мактубини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Президентимиз ташаббуси билан қурилаëтган намунавий лойиҳадаги уйлардан олгандим, яъни коттеж.

Телевизорда дабдаба билан кўрсатишади¸ бу ëқда эса қураëтган коттежлари ҳали қуриб тугатилмасидан нураб тушаяпди.

Ҳали бу ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, улар сметада кўрсатилган уй жиҳозларининг ҳаммасини ҳам беришмади.

Бу коттежлар аслида жиҳозлари билан топширилиши керак эди. Булар ҳатто қурилишни тугатмаяпти яъни бу коттежларни тугатиб топширмасдан яна янги коттеж қуришаяпти.

Мана сизга обод маҳаллалар. Бу уйлар бир йилга бормасдан вайрона маҳаллага айланади.

Бизга ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар бормикан бу ёруғ оламда."

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG