Линклар

Россия ташқи ишлар вазири Жанубий Оқимни гаплашгани Болгария ва Словенияга сафар қилмоқда


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7-8 июль кунлари Болгария ва Словенияга сафар қилмоқда. Музокараларнинг асосий мавзуси Россиянинг Жанубий Оқим газ қувури лойиҳаси билан боғлиқ муаммоларга бағишланиши кутилмоқда.

Қора денгиз тубидан ўтадиган газ қувури Россия газини Болгария, Сербия, Словения, Венгрия ва Автсрияга етказиши кўзда тутилган. Лекин мазкур лойиҳа Европа Иттифоқининг антимонополияга доир қонунларини бузиши мумкинлиги билан боғлиқ хавотирлар боис тўхтатиб қўйилган.

Лавров 7 июль куни Софияда Болгария Бош вазири Пламен Орешанский ва Президент Розен Плевнелиев билан музокара қилди.

Маҳаллий матбуотга берган интервьюсида Лавров Богариянинг ЕИга аъзолиги энергия соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларига “салбий таъсир” ўтказмаслиги лозим, дея таъкидлади.

8 июль куни Люблянада Лавров Словения Президенти Борут Паҳор ва Ташқи ишлар вазири Карл Эрявецлар билан учрашади.

XS
SM
MD
LG