Линклар

logo-print

АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида ўзбекистонлик 2 яшар қизалоқ чўкиб, нобуд бўлди


Ўтган шанба куни Нью Йоркнинг Бруклин шаҳарчасидаги боғ кўлида асли ўзбекистонлик икки ёшли қизалоқ чўкиб, нобуд бўлди.

БиБиСининг Америкадаги "Ватандош" веб сайтига таяниб, хабар қилишича, воқеа 5 июл куни содир бўлган.

Хабарда айтилишича, қизалоқнинг жасади кўлдан топилишидан аввал у йўқолиб қолган. Исми Рухшона, деб келтирилаётган қизчанинг ота-онаси 2010 йилдан бери АҚШда меҳнат муҳожирлигида бўлган. Унинг отаси АҚШнинг энг йирик шаҳрида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлган.

Маълум бўлишича, фожиа юз берган пайтда Рухшонанинг ота-онаси дўстлари билан паркка дам олгани чиққан бўлган.

Рухшона билан бирга яна бир болачанинг йўқолгани маълум бўлгач, маҳаллий полиция зудлик билан қидирув ишларини уюштирган. Натижада қизалоқ билан йўқолиб қолган 4 ёшли бола кийимлари хўл ҳолатда топилган, лекин Рухшонанинг жонсиз танаси кўлдан топилган.

XS
SM
MD
LG