Линклар

Украина ҳукумат қўшинлари Донецк ва Луганск блокада қилинишидан огоҳлантирди


Ҳукумат қўшинлари Славянск шаҳрини ишғол қилиши ортидан исёнчилар Донецк ва Луганск шаҳарларига қочиб ўтди.

Ҳукумат қўшинлари Славянск шаҳрини ишғол қилиши ортидан исёнчилар Донецк ва Луганск шаҳарларига қочиб ўтди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раисининг ўринбосари ҳукумат кучлари россияпараст айирмачилар назоратида қолаётган Донецк ва Луганск шаҳарларини тўла блокада қилишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Михайло Ковальнинг 7 июл куни билдиришича, иккала шаҳарни блокада қилишдан мақсад россияпараст айирмачиларни қуролларини ташлашга мажбурлашдир.

Айирмачилар ҳарбий блокада ўрнатиш ҳаракатлари бўҳронга сиёсий ечим топиш умидларини йўққа чиқаради, дея баёнот тарқатди.

Ҳукумат қўшинлари айирмачиларнинг асосий истеҳкоми бўлган Славянск шаҳрини ишғол қилиши ортидан исёнчилар Донецк ва Луганск шаҳарларига қочиб ўтди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси губернатори деб эълон қилган Павел Губарев “Донецк периметри бўйлаб ҳақиқий партизанлик урушини” бошлаш билан таҳдид қилмоқда.

7 июль куни Донецк шаҳрига элтувчи учта кўприк портлатилди. Тахмин қилинишича, кўприкларнинг портлатилиши ортида айирмачилар турибди.

XS
SM
MD
LG