Линклар

Вашингтон Афғонистонни сайловдаги қонунбузарликларни таҳлил қилишга чақирди


Президентликка номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Президентликка номзод Абдуллоҳ Абдуллоҳ.

Вашингтон Афғонистонда ўтган президентлик сайловлари пайтида содир этилган қонунбузарликлар тўғрисидаги “барча мантиқий иддаоларни диққат билан тўлақонли таҳлил қилиш”га чақирди. Бундай баёнот Афғонистонда ўтган президентлик сайловларининг дастлабки расмий натижалари 7 июль куни эълон қилиниши ортидан янгради.

Афғонистон мустақил сайлов комиссияси президентлик сайловининг 14 июнда ўтган иккинчи босқичида дастлабки натижаларга қараганда Ашраф Ғани сайловчиларнинг 56,44 фоиз, Абдулла Абдулла 43, 56 фоиз овозини олгани ҳақида билдирган эди.

Сайлов комиссияси раҳбари Аҳмад Юсуф Нуристоний овозлар сохталаштирилгани тўғрисидаги иддаолар тасдиқланса, бюллетенларнинг бир қисми яроқсиз деб эълон қилиниши ва овозлар нисбати ўзгариши мумкинлигини айтди.

Президентликка номзодлар Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ бир-бирларини овоз бериш натижаларини сохталаштирганликда айблаб келмоқда.

Президентлик сайловининг якуний расмий натижалари 22 июлгача эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG