Линклар

logo-print

Исроил 8 июль куни Фаластиннинг Ғазо минтақасидаги 30 дан ортиқ нуқтага ракеталар отди.

Исроил мазкур амалиёт ХАМАС ташкилотининг Исроилга қилган ракета ҳужумига жавоб тариқасида амалга оширилганини билдирмоқда. Фаластин расмийлари Исроил ракета ҳужумларини тонгга яқин уюштирганини ва тўққиз одам яраланганини маълум қилди.

Исроли ҳарбийларига кўра, 7 июль куни ХАМАС Исроилга 40 ракета отган. Ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Фаластин ва Исроил ўртасидаги муносабатлар фаластинлик ўсмирнинг исроиллик экстремистлар томонидан ўлдирилиши оқибатида янада мураккаблашди. Бундан аввалроқ, 12 июнда ўғирлаб кетилгани айтилаётган исроиллик уч ўсмирнинг жасади топилган эди. Исроил ўсмирларнинг ўлимида ХАМАСни айблаган.

XS
SM
MD
LG