Линклар

Украина ҳукумати айирмачилар қуролини топширмагунча музокара қилишдан бош тортди


Украина ҳукумати Россия тарафдори бўлган айирмачилар қуролларини топширмагунча ҳеч қандай келишув бўлмаслигини билдирди.

8 июль куни эълон қилинган баёнотда Мудофаа вазири Валерий Ҳелетей “айирмачилар ҳамма қуролларини топширганидан кейингина музокара олиб борилиши мумкинлиги”ни билдирган.

Сўнгги кунларда Украина ҳарбийларининг муваффақияти амалиётлари сабабли айирмачилар Донецк ва Луганск шаҳарларига чекинган.

Украина Президенти Петро Порошенко айирмачилар назоратидаги шаҳарларни қуршовга олиш ва уларга қуроллар етказиб берилаётган йўлларни тўсиш ҳақида буйруқ берди.

7 июл куни АҚШ президенти Барак Обама ва Франция раҳбари Франсуа Олланд Россия президенти Владимир Путинни Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар Киев билан музокалараларни бошлаши учун уларга босим кўрсатишга чақирди.

XS
SM
MD
LG