Линклар

Қирғизистонда грузин ўғрибошига паспорт берилгани ўрганилмоқда


Қирғизистонда грузиялик ўғрибоши Роман Барбакадзега Қирғизистон паспорти берилгани юзасидан текширув бошланди.

Ўш вилояти прокурори Атай Шакур ўғли 8 июль куни Озодликка бу ишни ўрганиш бўйича махсус гуруҳ тузилганини айтди.

Ўтган ой Украина ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жиноят оламида “Ремень” лақаби билан танилган грузиялик ўғрибоши Барбакадзени қўлга олган пайтда ёнидан Ўш вилояти Ички ишлар бўлими томонидан 2012 йилда берилган Қирғизистон паспорти топилган.

Паспортда Барбакадзенинг исми Рамин Алхазов деб ёзилган.

Роман Барбакадзе Тбилиси расмийлари сўровига мувофиқ Грузияга депортация қилинган.

XS
SM
MD
LG