Линклар

Россиянинг “Лукойл” ширкати жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги энергия заҳираларини топиш ва нефт қазиб чиқаришга 133 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя ётқизди.

Ширкат маълумотига кўра, 2013 йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 96 миллион долларни ташкил қилинган.

UzDaily.uz нашрига кўра, ҳозир Россия ширкати Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширмоқда.

“Лукойл” 2007-2011 йилларда Бухоро вилоятидаги Қандим газ конини ўзлаштириш, Жануби-ғарбий Ғисор ва Устюрт минтақасида нефть қазиб олиш ва газ қидириш лойиҳалари учун деярли 1,5 миллиард доллар сармоя ётқизган.

2020 йилга қадар “Лукойл” Ўзбекистонда йилига 17-18 миллиард куб метр газ қазиб чиқаришни режалаган.

XS
SM
MD
LG