Линклар

logo-print

Жаҳон банки куни кеча эълон қилган янги маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2013 йили аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда 190 мамлакат ичида 138- ўринни эгаллаган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти жон бошига 1.878 АҚШ доллардан тўғри келган.

Ялпи ички маҳсулотнинг умумий ҳажми эса, 2013 йилда қарийб 56 ярим миллиард долларни ташкил қилган ва бу кўрсаткич бўйича аҳолиси 30,241 млн. кишилик Ўзбекистон 73 ўринни эгаллаган.

Қиёслаш учун: аҳолиси 18 миллионга (62 ўрин) етмайдиган қўшни Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотнинг умумий ҳажми 220 миллиард АҚШ долларидан ортиқни (46 ўрин), жон бошига ҳисоблаганда эса 13.172 минг (60 ўрин) АҚШ долларини ташкил қилади.

Демак, сўнгги кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 7 баробар ортда қолган.

Бунинг сабаби нимада?

Шу ва бошқа иқтисодий янгиликларнинг иқтисодиёт олими Сапарбой Жубаевнинг OzodNazarидаги шарҳи билан танишинг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG