Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:27

БМТ: Афғонистонда тинч аҳоли талафоти 17 фоизга кўпайди


2014 йилнинг биринчи ярмида Афғонистонда тинч аҳоли орасида талафотлар сони ўтган йил шу даврига нисбатан 17 фоизга кўпайди.

БМТ чиқарган ҳисоботга кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Афғонистондаги зўравонликлар оқибатида тинч аҳолидан 1564 киши нобуд бўлган.

2013 йилда бу кўрсаткич 1342 кишини ташкил қилган. Ҳужжатда болалар талафоти сони 21 фоизга кўпайиб, 295 нафарга етгани билдирилган.

Тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига асосан Толибон ҳаракати ва бошқа исёнчи гуруҳлар уюштирилган ҳужумлар сабаб бўлган.

Ушбу хавотирли маълумотлар АҚШ ва НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар 2014 йил охиригача Афғонистондан олиб чиқилиши режаланган бир пайтда эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG