Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:33

АҚШ элчиси Ўзбекистон ТИ вазирлигида қабул қилинди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 8 июль кунги учрашувда икки томонлама алоқалар, жумладан, Ўзбекистон-Америка ўртасидаги учрашувлар режаси муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Жорий йил май ойида АҚШ Президенти Барак Обама 2011 йилдан бери АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган Жорж Кролни Қўшма Штатларнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимига тайинлаган.

Кролнинг янги лавозимга тайинланиши АҚШ Сенати тарафидан мақулланиши керак.

Вашингтон ҳозирча Тошкентга янги элчи тайинлагани йўқ.

XS
SM
MD
LG