Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:38

Сербия Россия билан 2,9 миллиард долларлик шартнома имзолади


Сербия ўз ҳудуди орқали “Жанубий Оқим” газ қувурини қуриш бўйича “Газпром” ширкатининг шўъба корхонаси билан 2,1 миллиард евролик (2,9 миллиард АҚШ доллар) шартнома имзолади.

“Жанубий Оқим Сербия” ва “Центргаз” ширкати ўртасидаги шартнома 8 июль куни Белград шаҳрида имзоланди.

Ҳужжат Сербия Бош вазири Александр Вучич Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан музокара олиб бораётган пайтда имзоланди.

Сербия ҳудудига ётқизиладиган газ қувури 2016 йил охиригача фойдаланишга топширилиши режаланган.

“Жанубий Оқим” лойиҳаси Россия газини Қора денгиз ва Болқон давлалари орқали жанубий ва марказий Европага етказиши кўзда тутади.

XS
SM
MD
LG