Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:30

Исроил уюштирган ҳужумларда камида 35 фаластинлик нобуд бўлди


Фаластинлик жанггариларнинг ракета ҳужумларига жавобан Исроил Ғазо Секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида сўнгги 24 соат ичида камида 35 фаластинлик нобуд бўлди.

Буни 9 июль куни Фаластин расмийлари маълум қилди.

Бу сўнгги йилларда Ғазода юзага келган энг кескин қарама-қаршилик экани айтилмоқда.

Исроил 8 июль куни эрталаб ҳужумлар бошланганидан бери 430та нишонга зарба берилганини билдирди.

Фаластинлик жанггарилар 8 июль куни Исроил ҳудудига 117та ракета отган.

Яна 45та ракетани Исроилнинг “Темир гумбаз” номли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширган.

9 июль куни Исроилнинг йирик шаҳарларига ракеталар отилган. Учта ракета Қуддус шаҳри яқинига келиб тушган.

Иккита ракета Тел Авив осмонида уриб туширилган. Исроил агар ракета ҳужумлари давом этса, Ғазо Секторини босиб олишга тахдид қилди.

XS
SM
MD
LG