Линклар

logo-print

Ироқ Бош вазири Ирбил жанггарилар қароргоҳига айланганини иддао қилди


Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий.

Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий.

Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий Курдистон мухторияти пойтахти Ирбил собиқ Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи (ИШИД), ҳозирги Исломий давлат жанггарилари базасига айланиб бораётганини айтди.

9 июль куни телевидение орқали қилган ҳафталик чиқишида Ал-Маликий, "Ирбил шаҳри Исломий давлат, Баасчилар ва Ал-Қоиданинг бошқарув марказига айланиб бораётгани ҳақида сукут сақлаб тура олмаймиз", дея баёнот берди.

Ўтган ой жанггарилар Ироқнинг катта ҳудудларини босиб олаётган бир пайтда мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрида яшовчи сунний мазҳабидаги мусулмонларнинг аксари Ирбил шаҳрига қочиб борган.

XS
SM
MD
LG