Линклар

Брaзилиядa ўтaётгaн футбол бўйичa Жaҳон чемпионaтининг дaстлaбки ярим финaл учрaшувидa 8 июль куни мезбонлaр Гермaния жaмоaсигa 1:7 ҳисобидa ютқазиб қўйди.

Ўз терма жамоасини дунёдаги энг кучли жамоалардан бири деб ҳисоблайдиган бразилияликлар бу мағлубиятдан чуқур қайғуга ботиб, ўзларини камситилган ҳис қилдилар.

Боиси Бразилия жамоаси тарихида ҳеч қачон битта ўйинда жамоа ўз дарвозасидан еттита тўп ўтказиб юбормаган эди.

“Ҳамма бразилияликлар каби мен ҳам ушбу мағлубиятдан жуда хафаман. Мен ҳаммага, ҳам мухлислар ҳам ўйинчиларга ҳамдардлик билдираман”, деб ёзди ўзининг Твиттердаги саҳифасида мамлакат президенти Дилма Руссеф.

Германия терма жамоаси ўз тарихида саккизинчи бор жаҳон чемпионати финалига йўллaнмa олиб, бу борада янги рекорд ўрнатди.

9 июль куни Аргентина–Голландия жамоалари финалга йўлланма учун яшил майдонда куч синашади.

XS
SM
MD
LG