Линклар

Москвадаги “Сова” ахборот-таҳлил маркази жорий йилнинг 6 ойида Россия ҳудудида миллатлараро нафрат ва ирқчилик оқибатида 13 одам ўлдирилганини билдирди.

Марказнинг янги ҳисоботида айтилишича, ирқчилар ва тақирбошлар томонидан 71 одам жароҳатланган.

2013 йилнинг айни шу даврида миллатчилар қўлидан 7 одам ҳалок бўлгани ва 83 одам жабрлангани аниқланган эди.

Ҳисоботда билдирилишича, миллатчилар томонидан энг кўп жиноятлар Москва ва Петербургда содир этилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса Москва вилояти ва Краснодар ўлкаси эгаллаган.

XS
SM
MD
LG