Линклар

Бобил боғларидан бирида 53 киши кўмилган қабр топилди


Ироқда отиб ўлдирилган 53 одамнинг жасади топилди. Ироқ ҳарбийларининг билдиришича, текширувда 53 эркак қўли боғланган ҳолда бошидан ёки кўкрагидан отиб ўлдирилган.

Жасадлар кўмилган умумий қабр Бағдод жанубидан 100 километр узоқликда бўлган Бобил вилоятининг Хилла шаҳридаги боғлардан бирида топилган.

Дастлабки текширув натижаларига қараганда, жасадлар бир ҳафта олдин ўлдирилгани таҳмин қилинмоқда. Оммавий қатлиом ким томонидан ва нима учун уюштирилгани, жасадларнинг шахси ҳозирча аниқлангани йўқ.

XS
SM
MD
LG