Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил-Фаластин можаросини муҳокама қилади


Исроилнинг Ғазо минтақасига отаётган ракеталари.

Исроилнинг Ғазо минтақасига отаётган ракеталари.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 10 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгашига Исроил-Фаластин низоси ҳақида маълумот беради.

Хавфсизлик кенгаши бугун Нью - Йорк вақти билан соат 10 да йиғилади. Йиғилиш Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу 8 июлда бошланган ХАМАСга қарши қатъий ҳаракатлар давом эттирилиши тўғрисида баёнот берганидан сўнг чақирилди.

Исроил-Фаластин ўртасидаги вазият ўта ташвишли тус олганини таъкидлаган Бан Ки Мун 9 июль куни Исроил Бош вазири Нетеняҳу, Фаластин лидери Маҳмуд Аббос ва АҚШ Далват котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди.

Фаластин расмийлари Исроилнинг Ғазо минтақасига ракета ҳужумлари уюштириши оқибатида 54 одам ўлганини билдирмоқда. Маҳмуд Аббос Исроил ҳаракатларини “геноцид” деб атади.

10 июлга ўтар кечаси Исроилнинг Ғазо минтақасидаги Хон Юнис шаҳрига отган ракетасидан 10 киши ҳалок бўлган. ҲАМАСнинг Исроилга отган ракеталаридан қанча одам ўлгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

XS
SM
MD
LG