Линклар

Исроил 8 июль куни эрталаб ҳужумлар бошланганидан бери 430та нишонга зарба берилганини билдирди.

Фаластинлик жанггарилар 8 июль куни Исроил ҳудудига 117та ракета отган.

Яна 45та ракетани Исроилнинг “Темир гумбаз” номли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уриб туширган.

9 июль куни Исроилнинг йирик шаҳарларига ракеталар отилган. Учта ракета Қуддус шаҳри яқинига келиб тушган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 10 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгашига Исроил-Фаластин низоси ҳақида маълумот беради.

Хавфсизлик кенгаши бугун Нью - Йорк вақти билан соат 10 да йиғилади. Йиғилиш Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу 8 июлда бошланган ХАМАСга қарши қатъий ҳаракатлар давом эттирилиши тўғрисида баёнот берганидан сўнг чақирилди.

Исроил-Фаластин ўртасидаги вазият ўта ташвишли тус олганини таъкидлаган Бан Ки Мун 9 июль куни Исроил Бош вазири Нетеняҳу, Фаластин лидери Маҳмуд Аббос ва АҚШ Далват котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди.

Фаластин расмийлари Исроилнинг Ғазо минтақасига ракета ҳужумлари уюштириши оқибатида 54 одам ўлганини билдирмоқда. Маҳмуд Аббос Исроил ҳаракатларини “геноцид” деб атади.

XS
SM
MD
LG