Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири 11 йилда илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда


Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли 10 июль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда.

Ташрифи давомида Туркия дипломатининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашуви режалаштирилган.

Туркия ҳукуматининг бу даражадаги мулозими сўнгги 11 йил ичида Тошкентга илк бор сафар қилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 10 июль куни бошланаётган расмий ташриф давомида ўтказиладиган музокараларда, жумладан, Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг бугунги аҳволи муҳокама қилинади.

Туркия 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган. Лекин шунга қарамасдан, 90-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Тошкент-Анқара муносабатлари совуқлашган.

Ўзбекистонга сармоя ётқизган турк тадбиркорлари Тошкент ҳукумати томонидан таъқибга учраган ва ҳатто бир неча нафари солиқлардан бўйин товлаганлик ва экстремистларга ҳомийлик қилганлик айблари билан қамоққа ташланган.

Икки томонлама муносабатларнинг ёмонлашувига Туркия Ўзбекистон мухолифати етакчиларига бошпана бергани асосий сабаблардан бири, деб кўрилади.

XS
SM
MD
LG