Линклар

Порошенко "босиқ" бўлишни ваъда қилганига қарамасдан Украина шарқида уч нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлган


Украина шарқида вазият таҳликали бўлиб қолмоқда.

Украина шарқида вазият таҳликали бўлиб қолмоқда.

Украина шарқида сўнги 24 соат ичида россияпараст айирмачилар билан жангларда ҳукумат қўшинларидан уч киши ҳалок бўлди, 27 аскар жароҳатланди.

Украина ҳарбйиларига кўра, Луганск яқинида аскарларни олиб кетаётган машина айирмачилар тарафидан ўққа тутилиши оқибатида бир аскар ҳалок бўлган.

Бошқа ҳодисада, икки аскар Донецк яқинида ҳарбий машина минага дуч келиб, портлаши натижасида нобуд бўлган.

9 июль куни Франция Президенти Франсуа Олланд ва Германия Канцлери Ангела Меркель Украина Президенти Петро Порошенкони бўҳронга имкон қадар тезроқ сиёсий ечим топшига чақирди.

Франция расмийларига кўра, Порошенко “босиқ” бўлишни ваъда қилиш билан биргаликда айирмачилар Россиядан келаётган қуролларни олишда давом этаётганидан шикоят қилган.

Айни пайтда, бугун Европа Иттифоқининг Украина бўҳрони билан боғлиқ санкциялар қўлланган шахслар рўйхатига яна 11 кишини қўишиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG