Линклар

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги отишмада бир тожикистонлик ҳалок бўлди


Шу йилнинг май ойида ҳам Ворух эксклави чегарасида рўй берган можарода иккала томондан ўнлаб одам жароҳатнган эди.

Шу йилнинг май ойида ҳам Ворух эксклави чегарасида рўй берган можарода иккала томондан ўнлаб одам жароҳатнган эди.

Тожикистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган навбатдаги можаро натижасида, Тожикистон фуқароси отиб ўлдирилди. 10 июль куни тушга яқин Тожикистоннинг Ворух экславида рўй берган ҳодисада бир неча киши жароҳатланди.

Тожикистон Исфара тумани ички ишлар бошқармаси расмийсининг Озодликка айтишича, қирғиз чегарачилари бир гуруҳ ворухликларга қарата ўт очган.

Ворухдаги маҳаллий врачлардан бири, Озодлик билан суҳбатда, бир киши ҳалок бўлиб, камида етти киши жароҳатланганини тасдиқлади.

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Жумабой Сангинов ҳодисадан бехабар эканини айтиб, изоҳ беришдан бош тортди.

Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили Жениш Раззақов воқеа юзасидан текширув бошланганини билдирди.

Қирғизистон ва Тожикиситон ўртасида Ворух экслави устидаги тортишувлар бир неча ойдан бери давом этмоқда.

Шу йилнинг май ойида ҳам Ворух эксклави чегарасида рўй берган можарода иккала томондан ўнлаб одам жароҳатнган эди.

XS
SM
MD
LG