Линклар

Россия ҳукумати меҳнат муҳожирлари содир этаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кўпайганидан хавотир билдирмоқда. Россияда яшаб турли жиноятларга кўл ўраётган ўзбекистонликлар орасида “ғаройиб” жиноятчилар ҳам бор.

Жазманга аталган совға

2014 йилнинг 2 июлида Россия пойтахтида 24 яшар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Москва шаҳрининг Жануби-Шарқий маъмурий округ бўйича Ички ишлар бошқармаси расмийси Озодлик радиосига қўлга олинган меҳнат муҳожири талон-тарожда айбланаётганини маълум қилди.

- Интим магазинни тунаганликда айбланаётган шахс ҳибс этилди. Жиноятнинг ўзи 19 июнь куни содир этилган эди. Ўша куни эрталабки соат 4:30 ларда пистолет билан таҳдид қилиб, магазинга икки нафар шахс бостириб кирган. Улар 30 яшар магазин сотувчисини омборхонага қулфлаб, ўзлари 90 минг рублга тенг интим товарларни ўғирлаб кетган,- дейди бошқарма вакиласи Наталья Куликова.

Наталья Куликова: "Қўлга олинган йигит “ишқий ўйинлар" учун мўлжалланган салкам 3 минг долларлик маҳсулотни "таниш аёлга совға қилиш учун” олганини терговчиларга маълум қилди", деди.

Интим-магазинга ўғриликка кирган ккинчи ўзбекистонлик эса ҳозирча қидирувда қолмоқда.

Россия ҳукумати "жиноятчи-мигрантлар"га қарши курашни авж олдирмоқда

Айни пайтда Россия ҳукумати мамлакатда содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг асосий қисмига Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари алоқадорлигини иддао қилиб, уларга нисбатан чеклов чораларини кучайтиришга чақирмоқда. Россиянинг турли минтақаларида мигрантларнинг ишга рухсатнома, патент олиш, қайдга туришига давлат идораларида турли сунъий тўсиқлар яратилаётгани айтилмоқда.

Кузатувчилар Россия оммавий ахборот воситаларида “жиноятчи-муҳожир” салбий образини яратиш давом этаётганига эътибор қаратмоқда.

Хусусан, Россия Давлат Думаси депутати Роман Худяков Россия ҳудудида ўта оғир жиноятларни содир этган хориж фуқароларига нисбатан ўлим жазосини қайтариш ташаббуси билан чиқди.

Россия ФМСи расмий маълумотига кўра, 2014 йилнинг апрелида Россияда салкам 11 миллион муҳожир яшаб келаётгани қайд этилган. Давлат ҳудудига кириб келаётган муҳожирларнинг асосий қисмини 18-40 ёшлилар, уларнинг аксари эркаклар экани маълум.

Россия Миграция хизмати жорий йилнинг биринчи чорагида жами 800 мингдан зиёд хорижликка мамлакат ичкарисига киришни таъқиқлади: ўтган йили Россиядан депортация бўлган чет эл фуқаролари сони ярим миллионни ташкил этди.

ФМС директори Константин Ромодановский сўнгги бир йилда Россияда содир этилган жами жиноятларнинг 4 фоизига хорижликларнинг алоқаси борлигини маълум қилса, Россия полицияси муҳожирлар томонидан содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар сони 20 фоиздан ошганидан хавотир билдирмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG