Линклар

БМТ: Ироқда жангарилар қўлга киритган ядровий материаллар таҳдид туғдирмайди


БМТ қошидаги Атом энергияси халқаро агентлиги Ироқда жангарилар томонидан қўлга олинган ядровий материаллар таҳдид туғдирмайди, деган хулосага келди.

АЭХА 10 июль куни Reuters агентлиги сўровига жавобан “дастлабки маълумотлар асосида, гап паст даражадаги материал ҳақида бормоқда ва хавфсизлик ва ядровий қуролларни тарқатишга доир таҳлика туғдирмайди, деб ҳисоблаймиз”, дея билдирди.

Ироқ ҳукумати 8 июль куни БМТни “террорчи гуруҳлар” мамлакат шимолидаги Мосул шаҳрида маҳаллий университет тадқиқот мақсадида ишлатган ядвройи материалларни қўлга олган, дея хабардор қилган эди.

Reuters қўлга киритган Ироқнинг БМТдаги вакили ёзган мактубда 40 килограмга яқин уран моддаси жангарилар томонидан қўлга олингани ёзилган.

Кейинги ҳафталар давомида Исломий Давлат (собиқ Ироқ ва Шом Ислом давлати) гуруҳи жангарилари Ироқ шимоли-ғарбида катта ҳудудларни эгаллаб олган.

XS
SM
MD
LG