Линклар

logo-print

Тошкентда қарияларни тунаб, ўлдирган босқинчилар умрбод ва 15 йиллик қамоққа ҳукм қилинди


Ўтган йили Тошкентда жиноятчиларга доир фотороботлар тарқатилган эди.

Ўтган йили Тошкентда жиноятчиларга доир фотороботлар тарқатилган эди.

Тошкент шаҳрида қарияларни тунаган босқинчилар устидан 27 июнь куни ҳукм чиқарилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг билдиришича, Ж. Қосимов ва Н. Уразовалар ишини кўриб чиққан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судланувчиларни айбдор деб топган.

Ҳукмга кўра, Ж. Қосимов умрбод қамоқ жазосига, Н. Уразова эса 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

“Тергов давомида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж. Қосимов ва Н. Уразова ўзларини коммунал, тиббиёт ёхуд ижтимоий таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кекса ёшдаги фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни содир этганлиги аниқланди”, дейилади прокуратура хабарида.

Озодлик ўтган йили Тошкентни ваҳимада ушлаб турган жиноятчилар гуруҳи ҳақида ўз вақтида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG