Линклар

Ўзбекистонлик собиқ дипломат, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовнинг курсдоши, сиёсий муҳожир Тошпўлат Йўлдошевнинг OzodNazarини ёзиб бўлганимиздан кейин билдик Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғлининг тошкентлик эканини. Фақат Тошкентнинг Тошкентдан фарқи бор: Довутўғли Туркиядаги, Кўня вилоятидаги Тошкентда туғилган.

Ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғлини 10 июль куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.

Туркия ҳукуматининг бу мақомдаги мулозими сўнгги 13 йил ичида Тошкентга илк бор сафар қилмоқда.

Тошпўлат Йўлдошев билан 13 йиллик танаффус ҳамда ўша танаффуснинг тўхташи сабабларини сўрадик.

Бугунги OzodNazarда МХХ агентлари ҳақида ҳам сўз бўлди.

Тошпўлат Йўлдошевнинг OzodNazarини тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG