Линклар

Ғазода 90 фаластинлик ҳалок бўлди


Исроилнинг Ғазо минтақасига отаётган ракеталари.

Исроилнинг Ғазо минтақасига отаётган ракеталари.

Сешанбадан буён Исроилнинг Ғазо минтақасидаги ҳаво ҳужумлари оқибатида 90 фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда хабар қилган Фаластин томони маълумотига кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

БМТ маълумотига кўра, 8 июлдан бери мазкур минтақада 339 одам жароҳатланган, 150та уй вайрон қилинган, 900 одам бошпанасидан айрилган.

Айни пайтда ҲАМАС жанггарилари ҳам Исроил ҳудудини ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Ҳозирда Исроил томони ҲАМАС ҳужумлари натижасида тинч аҳоли орасидаги талафотларни ўрганмоқда.

ҲАМАС вакиллари маҳаллий телеканал орқали чиқиш қилиб, аёллар ва болалар ўлими учун Исроил албатта жавоб беришини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетеняҳу томонларнинг ярашиш масаласи ҳатто кун тартибида ҳам йўқлигини маълум қилди.

Пайшанба куни БМТБош котиби Бан Ки Мун агар ҲАМАС Исроил ҳудудини ўққа тутишни тўхтатмаса, яқин кунлар ичида Исроил томони Ғазо минтақасида пиёда қўшинлар орқали махсус ҳарбий амалиётни бошлаши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бан Ки Мун халқаро жамоатчиликни икки томонни яраштириш ҳаракатларни жадаллаштиришга чақирди.

Фаластин ва Исроил ўртасидаги муносабатлар фаластинлик ўсмирнинг исроиллик экстремистлар томонидан ўлдирилиши оқибатида янада мураккаблашди. Бундан аввалроқ, 12 июнда ўғирлаб кетилгани айтилаётган исроиллик уч ўсмирнинг жасади топилган эди. Исроил ўсмирларнинг ўлимида ХАМАСни айблаган.

XS
SM
MD
LG