Линклар

Жорий йилда Ўзбекистондаги масжидларнинг 40 фоизи яъни 801та масжидда “Хатми Қуръон” ўтказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида маълум қилинди.

Мазкур қўмита маълумотига кўра, Рамазоннинг биринчи 15 кунлигида 500дан зиёд масжидларда, иккинчи 15 кунлигида эса 300га яқин масжидларда “Хатми Қуръон” ўқилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси “Хатми Қуръон” ўқиш муддати 15 кундан кам бўлмаслигини қайд қилган. Идора бунга туннинг қисқалиги ва иш вақтлари ҳисобга олинганини сабаб қилиб келтирган.

XS
SM
MD
LG