Линклар

logo-print

Испаниянинг Дения шаҳрида ўтаётган Боу ла Мар фестивалида буқа кўзига хунукроқ кўринган томошаталабни сузиб юборди. Унинг атрофида турган одамлар, ҳар ҳолда, буқани ҳайдаб юборишган, бечора томошабинни жиддий жароҳатлардан сақлаб қолган бўлса керак. Бироқ дунёнинг бошқа нуқталарида жароҳатларни битказиш қийин кечмоқда.

Россиянинг Ростов вилоятидаги Новошахтинск шаҳрида украиналик қочқинларнинг вақтинчалик лагерида қочқин болакай тўп ўйнамоқда.

Украина шарқидаги Донецк шаҳрида россияпарастлар томонидан илинган плакат.

Украин ҳарбийлари Изюм шаҳридаги украин қўшинлари штаб-квартираси олдида сигналли ракеталарни отмоқда.

Украинанинг россияпарастлар назоратидаги Луганск шаҳри 7 июлда минеметлар билан ўққа тутилганидан сўнг.

Исроилликлар ХАМАС томонидан отилган ракетадан ҳимояланиш мақсадида машиналаридан тушиб, ерга ётмоқда.

Фаластинлик эркаклар Ғазода Исроил ҳарбийлари ракета ҳужуми уюштирган жойни кўздан кечирмоқда.

Хитойнинг Чэнду шаҳридаги жала ва сув тошқини пайтида оқиб кетган ва кўприк тагида қисилиб қолган автомашиналар.

Ногирон раққослар Чехиянинг Карлови Вари шаҳрида ўтаётган 49-халқаро кинофестивал доирасида ўз истеъдодини намойиш этмоқда.

Қирғизистоннинг тоғлар билан қуршаб олинган Сусамир водийсида бўз уй тиккан маҳаллий аҳоли.

Косовонинг Митровица шаҳрида янги қуриб битказилган масжидга келган илк намозхонлар.

XS
SM
MD
LG