Линклар

logo-print

Жон Керри Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Афғонистон Президенти лавозимини тарк этаётган Ҳ.Карзай.

АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч) ва Афғонистон Президенти лавозимини тарк этаётган Ҳ.Карзай.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кобулда Афғонистон президентлик сайловида юзага келган бўҳрон юзасидан иккинчи кун учрашувлар ўтказмоқда.

11 июль куни Керри президентликка даъвогарлар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани ҳамда Афғонистон Президенти лавозимини тарк этаётган Ҳамид Карзай билан учрашди.

Жон Керри Қўшма штатлар сайловнинг ғолиби ким бўлишидан қатъий назар унинг легитимлигини таъминловчи жараён яратишга ҳаракат қилаётганини урғулади.

Шанба куни Давлат котиби Ғани билан иккинчи марта учрашди ва кечки пайт президент Карзай билан яна музокара ўтказиши режаланган.

Президентлик сайловининг якуний босқичида берилган овозларнинг 14 июнь куни эълон қилинган дастлабки натижаларига кўра, Ғани олдинда бормоқда.

Абдулла Абдулла сайлов натижасини тан олишни рад қилиб уни халққа қарши “давлат тўнтариши” деб атаган.

XS
SM
MD
LG