Линклар

Украина президенти айирмачилардан ўч олинишини ваъда қилди


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар 19 нафар аскарни ўлдирганига қарши кескин жавоб чоралари кўрилишини таъкидлади.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 11 июль куни Россия чегараси яқинида амалга оширилган ракета ҳужумида яна 93 аскар ярадор бўлган.

Порошенко: “ҳар бир аскаримиз учун, ўнлаб ва юзлаб жанггарилар йўқ қилинади. Бирорта жанггари жазодан қутулиб қолмайди. Ҳар бири қилмишига яраша жазоланади”, дея баёнот берди.

Украина ҳукумати кучлари уч ойдан ортиқ вақтдан бери мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачиларга қарши амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида айирмачилар тасарруфидаги ҳудудларнинг ярмида ҳукумат назорати қайта тикланди.

XS
SM
MD
LG