Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:36

Исроилнинг Ғазога ҳужумида ўлган фаластинликлар 120 кишидан ошди


Исроил ҳарбийларининг Ғазо Секторига ҳужумлари бешинчи кун давом этмоқда.

Фаластинлик шифокорларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 121 фаластинлик нобуд бўлган.

Исроил фаластинлик жанггариларни тинч аҳолини хавфга қўйиб, диний идораларга қарашли жойлардан ракеталар отганликда айблади.

Халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатишга чақирганига қарамай, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу жанггарилар Ғазодан ракеталар отишни тўхтатмагунча ҳужумлар давом этишини таъкидлади.

Ғазони назарот қилаётган ҲАМАС ҳаракати ҳам қарама-қаршилик тўхтатилмаслигини билдирди.

Исроил ҳарбийларига кўра, Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери бир мингта объектга зарба берилган.

XS
SM
MD
LG