Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:37

Ўзбекистон-Қирғизистон чегара хизматлари расмийлари Фарғонада учрашди


11 июль куни Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизмати расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига таяниб 12news.uz нашрининг билдиришича, учрашувда икки мамлакат чегара хизматларининг минтақавий бўлимлари раҳбарлари, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларини қўриқлаётган икки давлатнинг ҳарбий қисмлари қўмондонлари қатнашган.

Мулоқот чоғида ўзбек-қирғиз давлат чегараларини қўриқлашда жорий йил биринчи ярми якунлари, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Маълумотларга кўра, 2014 йилнинг биринчи ярмида 1378 километр узунликдаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида инцидентлар сони ўтган йил шу даврига нисбатан 22 фоизга камайган.

XS
SM
MD
LG