Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:09

Вазирлар маҳкамаси чакана савдода шакарга 3200 сўм нарх белгилади


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси чакана савдо дўконларида сотилаётган бир килограмм шакарнинг максимал нархи учун 3 минг 200 сўмдан ошмаслигини белгилаб қўйди.

Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Интернетдаги сайтида эълон қилинган пресс релизга кўра, бундан мақсад шакар маҳсулоти бозорида барқарорликни таъминлаш, юзага келган вазиятни юмшатиш ва истеъмолчилар ўртасида шов-шувларга барҳам беришдан иборат.

Ҳужжатда июль ойида савдо дўконларига қўшимча тарзда яна 12 минг тонна шакар ажратилиши ҳамда июль ойида биржа орқали сотиш мўлжалланган шакар 20 июлгача тўлиқ савдога қўйилиши маълум қилинган.

Сўнгги ҳафталар давомида Ўзбекистонда бир килограмм шакарнинг нархи 2800 сўмдан 7000-8000 сўмга кўтарилиб дўконлар ва савдо шохобчаларида арзон шакар учун ўнлаб одам навбат кутиб тургани ҳоллари кузатилди.

XS
SM
MD
LG