Линклар

Довутўғли Ўзбекистон-Туркия авиарейсини икки баробар кўпайтиришни таклиф қилди


Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли пайтанба куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги самолётлар қатновини икки баробар кўпайтиришни таклиф қилди.

Ҳозир икки давлат ўртасида ҳафтасига еттита самолёт парвози амалга ошмоқда.

Туркия ТИ вазирига кўра, Туркия томони авиарейслар сонини ҳафтасига 14тага етказишни хоҳлайди.

Довутўғли Туркия Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ҳам самолётлар парвози йўлга қўйилишини хоҳлашини қўшимча қилди.

Вазир фикрича, янги рейслар очилиши туризм соҳасини ривожлантиришга имконият яратади.

Айни пайтда, Аҳмад Довутўғли Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги савдо ҳажми 2015 йил охирига бориб 3 миллиард АҚШ доллариши етиши мумкинлигини айтди.

2013 йилда икки давлат ўртасида савдо ҳажми аввалги йилга нисбатан 10,5 фоизга кўпайиб 1 млрд 347 миллион АҚШ долларига етган.

2014 йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 550 миллион долларни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG