Линклар

logo-print

Футбол бўйича Бразилияда ўтаётган жаҳон чемпионатида 12 июль куни мезбон Бразилия терма жамоаси учинчи ўрин учун Ҳолландия жамоасига қарши майдонга тушади.

Бразилия ярим финалда Германия жамоасига 1:7 ҳисобида аламли мағлубиятга учраган эди.

Ҳолландия эса пенальтидан тўп тепиш бўйича Аргентинага ютқазган.

Шанба кунги беллашувда жароҳати сабабли аввалги ўйинларда қатнаша олмаган футбол юлдузи бразилиялик Неймарнинг майдонга тушиши кутилмоқда.

2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтказилган жаҳон чемпионати чорак финалида Ҳолландия Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

13 июль куни Германия ва Аргентига жамоалари 2014 йилги жаҳон чемпионати кубоги учун куч синашади.

XS
SM
MD
LG