Линклар

Ўзбекистонлик таниқли футбол ҳаками Равшан Эрматов Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 13 июль куни бўладиган финал ўйинини бошқармайди.

Ўзбекистонлик футбол мухлисларининг аксари Жаҳон чемпионатларида 9та ўйинни бошқариб рекорд ўрнатган ҳакам Равшан Эрматов финал ўйинини ҳам бошқаришига умид қилаётган эди.

Бироқ ФИФАнинг ҳакамлар комиссияси финал ўйинини бошқариш вазифаси италиялик Никола Риццолига топширилганини эълон қилди.

Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 14 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00да Рио-де-Жанейро шаҳрининг “Маракана — Марио Филью” стадионида бошланиши режаланган.

XS
SM
MD
LG