Линклар

logo-print

12 июль куни Москвада мухолифатчи ва жамоат арбоби Валерия Новодворская 64 ёшида оламдан ўтди.

Журналист ва ҳуқуқ фаоли В. Новодворская 1969 йилдан буён совет диссидентлик ҳаракати иштирокчиси бўлган. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида уни 3 марта судлашган, умумий ҳисобда эса у совет даврида 17 марта ҳибсга олинган.

Новодворская инсон ҳуқуқлари учун кураш унинг назарида тактик характерга эга бўлганини эътироф этарди: бу курашнинг асосий мақсади, Новодворская фикрича, мустабид давлат ва “ёвузлик салтанати” бўлган СССРнинг қулаши бўлган.

1988 йили Новодворская “Демократический союз” партияси муассисларидан бири бўлди, 1993 йили ДС парчаланганидан кейин “Демократический союз России” деб номланган чоғроқ партияга асос солган.

Сўнгги 15 йил мобайнида В. Новодворская Россияда Владимир Путин томонидан қурилган сиёсий тизимнинг ашаддий танқидчиси бўлиб келди.

Новодворскаяга ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида совет замонларидан буён сафдош бўлиб келган Глеб Якунин Озодлик билан суҳбат чоғида уни “рус либерализмининг ёювчиси”, деб атади.

Валерия Новодворская постсовет ҳудудидаги сиёсий воқеликдан ҳам яхши хабардор эди. Бундан уч йил муқаддам Озодликнинг “Қурултой” дастурида иштирок этган сиёсатчи Ўзбекистондаги сиёсий тузум юзасидан ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашганди.

Маълумотларга кўра, Новодворская инфекцион-токсик карахтликдан вафот этган. У шанба куни эрталаб Москвадаги 13-сонли клиник касалхонаси реанимациясига олиб келинганди.

Мухолифатчи аёлнинг вафоти муносабати билан Россия президенти Владимир Путин, кўплаб сиёсатчилар ва жамоат арбоблари ўз таъзияларини изҳор қилдилар.

XS
SM
MD
LG