Линклар

Жон Керри Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларда қатнашади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эроннинг ядровий дастури бўйича давом этаётган музокараларда қатнашиш учун Вена шаҳрига борди.

Музокараларда дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон вакиллари Теҳрон атом қуроли тайёрлашда ишлатиладиган уранни бойитиш ишларини тўхтатиши борасида 20 июлгача якуний келишувга эришиш режаланган.

12 июль куни Вена музокараларида қатнашаётган юқори лавозимли АҚШ расмийси сўзлашувда олдинга силжиш бўлганини бироқ Эрон айрим муҳим масалаларда “ноадекват йўл тутаётгани”ни айтди.

Шу ҳафтада Эроннинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳоманаи Теҳрон ўзининг уранни бойитиш имкониятини кескин ошириш ниятида экани ҳақида баёнот берди.

Вена шаҳридаги музокараларда Жон Керридан ташқари Британия ва Германия Ташқи ишлар вазирлари Уильям Ҳейг ва Франк-Уольтер Штанмайер ҳам қатнашади.

Вена музокараларида Россия ТИ вазири Сергей Лавров иштирок этмайди.

XS
SM
MD
LG