Линклар

Ёнғин хавфсизлиги хизмати собиқ раҳбарлари порахўрлик учун қамалди


Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Миробод туман Ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Жалол Асқаров ва айни бўлинма қўмондони Раҳим Баратовни хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганлик, таъмагирлик ва порахўрликда айбдор деб топди.

12news.uz нашри хабарига кўра, суд ҳакамлари Асқаровни 5 йил 8 ойга, Баратовни 6 йил 2 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Тергов жараёнида айбланувчилар хизмат салоҳиятларидан фойдаланиб тумандаги ўнга яқин корхона ходимларидан таъмагирлик орқали 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора ундирганини тан олган.

Нашрга кўра, Ёнғин хавфсизлиги хизматининг собиқ ходимлари ташкилотларда ноқонуний текширувлар ўтказиб ёнғин хавфсизлиги бўйича камчиликлар топишган ва корхоналар ёпиб қўйлиши ёки катта жаримага тўлашининг олдини олиш учун раҳбарларни пора беришга мажбур қилган.

XS
SM
MD
LG