Линклар

АҚШ вице-президенти Украина раҳбарига таъзия билдирди


АҚШ вице-президенти Жо Байден.

АҚШ вице-президенти Жо Байден.

АҚШ вице-президенти Жо Байден Украина Президенти Петро Порошенкога Украина шарқида одамлар қурбон бўлгани юзасидан таъзия билдирди.

12 июлга ўтар кечаси Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган Донецк шаҳри яқинидаги Маринка аҳоли пункти тўплардан ўққа тутилгани оқибатида тўрт киши нобуд бўлди.

Мазкур ҳужум Россия чегараси яқинидаги ракета ҳужумида 19 нафар ҳукумат аскари ўлганига жавобан президент Порошенко айирмачилардан ўч олинишини ваъда қилганидан бир неча соат кейин уюштирилди.

Оқ Уй маълумотига кўра, шу ҳафтада Байден ва Порошенко ўртасида бўлиб ўтган иккинчи телефон сўзлашувида АҚШ вице-президенти Украина раҳбарининг эҳтимолий оташкесим борасида айирмачилар билан учрашув ўтказиш уринишини қўллаб-қувватлаган.

XS
SM
MD
LG