Линклар

logo-print

АҚШ ва Эрон музокараларда келишмовчилик сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ ва Эрон Теҳроннинг ядровий дастури борасида Венада ўтаётган музокараларда асосий келишмовчилик сақланиб қолаётганидан огоҳлантирди.

13 июль куни Венада сўзлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри “ўртамиздаги жиддий фарқ ҳозиргача сақланиб қолаётган кўринади. Буни бартараф қилишда муваффақиятга эришамизми ёки йўқ, буни кўрамиз”, деди.

Эрон Бош музокарачиси Аббос Ароқчи ҳам Вена музокараларига эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди.

13 июль куни Эрон давлат телевидениеси Ароқчининг: “биз асосий масалалар борасида фарқни камайтиришга муваффақ бўлмадик. Биз бунинг уддасидан чиқа оламизми ёки йўқ, бу аниқ эмас“, деган гапларидан иқтибос келтирди.

Керри ва Ароқчининг баёнотлари дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон вакиллари Теҳрон атом қуроли тайёрлашда ишлатиладиган уранни бойитиш ишларини тўхтатиши борасида 20 июлгача якуний келишувга эришиш борасида Венада музокаралар олиб бораётган пайтда янгради.

XS
SM
MD
LG