Линклар

logo-print

13 июль куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Германия ва Аргентина терма жамоалари футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати кубоги учун куч синашади.

Германия чемпионат мезбони Бразилия жамоасини 1:7 ҳисобида мағлубиятга учратиб финалга йўлланма олган.

Аргентина жамоаси эса 120 дақиқалик беллашувдан сўнг пенальтидан тўп тепиш бўйича Ҳолландия жамоасини ютиб финалга чиққан.

12 июль куни Бразилия ва Ҳолландия жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда Ҳолландия 0:3 ҳисобида ғалаба қозониб чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди.

Германия жамоаси мураббийси Йоахим Лёв немис жамоаси финалда ғолиб чиқишига ишончи комил эканини айтди.

XS
SM
MD
LG