Линклар

Гулнора Каримованинг бизнес ҳамкорлари қамалгани иддао қилинди


Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримованинг бизнесдаги коррупцион схемаларига алоқадор кўрилаётган икки ҳамкори - Рустам Мадумаров ва Гаяне Авакян узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилгани иддао қилинмоқда.

Озодлик ўтган ҳафтадан бери бир неча норасмий манбадан олаётган хабарларга кўра, Рустам Мадумаров 10 йил, Гаянэ Авакян эса 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Мустақил бир неча манбадан келган хабарларга кўра, ўтган ҳафта Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг бир гуруҳ ходими устидан суд бўлиб ўтган.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларига яқин манбалар иддаосича, МХХнинг одам ўғирлаш ва бошқа қатор жиноятларда айбланган ходимлари сафида Гулнора Каримованинг яқин бизнес ҳамкори, айрим манбалар иддаосича, фуқаровий эри бўлган Рустам Мадумаров ҳам судланган.

XS
SM
MD
LG