Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Олтин бош ва олтин қўллар Ўзбекистонга қайтадими?


Мустақилликдан бери Ўзбекистонни ўн минглаб малакали кадрлар тарк этиб¸ бошқа давлатлар тараққиëти учун ишлашга мажбур бўлмоқда.

Мустақилликдан бери Ўзбекистонни ўн минглаб малакали кадрлар тарк этиб¸ бошқа давлатлар тараққиëти учун ишлашга мажбур бўлмоқда.

Янги халқаро ҳисоботга кўра¸ малакали кадрларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш суръати бўйича Ўзбекистон МДҲда биринчи ўринда қолмоқда. Миллатнинг асл бойлиги – закийлари тарк этган ва этаëтган Ўзбекистон малакали мутахассисларини тезда ортга қайтаришга киришмаса¸ БМТ таҳлилчилари фикрича¸ ўзбек давлатчилиги хавф остида қолади. “Олтин бошлар”ни ватанига қандай қайтариш мумкин? Душанба кунги жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз.

Foreign Policy нашри ва Америка Тинчлик жамғармасининг ўтган ҳафта эълон қилинган "Лаëқатсиз давлатлар индекси" (Failed States Index)га кўра¸ Ўзбекистон "малакали кадрлардан мосуво бўлиш" кўрсаткичлари бўйича МДҲдаги энг баланд кўрсаткичга эга деб топилди.

Ҳисобот тузувчиларга кўра, бу кўрсаткич заковат соҳиблари, юқори савиядаги интеллектуал ва техник билими юқори бўлган кадрлар заҳирасининг Ўзбекистондан кучли қочиш тенденциясини акс эттиради.

Оқиллар ва моҳирлар эса¸ таҳлилчиларга кўра¸ биринчи навбатда ўз билим ва маҳоратини намоëн этиш имконидан маҳрум бўлгани боис¸ ҳижратга юз тутмоқда.

Ўзбекистон заминида етишган минглаб мутахассис Ислом Каримов иқтидорда қолаëтган кейинги 25 йил мобайнида ўз ватанини тарк қилиб, билим ва маҳоратини ўзга эллар равнақи учун харжламоқда.

Юзлаб физик¸ математик¸ генетик ва тиббиëт олиму олималари Британия¸ АҚШ¸ Япония каби равнақ қилган юртлар илм-фанига ҳисса қўшмоқда. Минглаб ўзбек жарроҳи Россия¸ Осиë ва Африкада мураккаб амалиëтлар қилмоқда. Қанчадан қанча рассому киночи Ҳолливуддан то Болливудга қадар ижод қилмоқда¸ ўзга маданиятлар ривожига хизмат қилмоқда.

Тюмень ва Сургутда ўзбек пайвандчилари ишламоқда. Мармар кесувчи ва меъмору муҳандислар Қозоғистон ва Россия бинокорлигини ривожлантирмоқда.

Синоптик, авиадиспетчер¸ лаборант, фрезер, лазер пайвандчиси каби касб эгаларини ҳам хорижлик иш берувчилар қучоқ очиб кутиб олмоқда.

Ўзбек халқи ҳисобидан дунëнинг обрўли олийгоҳларида ўқиган ëшлар қайтиб келмасдан ўша ëқларда ерлашиб, қолиб кетмоқдалар.

Озодлик билан суҳбатда БМТнинг Аҳолишунослик идораси (UNFPA) таҳлилчиси Николай Ботев Ўзбекистон ҳукумати сиёсий ирода кўрсатиб, бундай тенденцияни тўхтатмаса¸ давлатчилик келажаги савол остида қолиши мумкинлигини таъкидлади:

- Малакали мутахассисларнинг кетиб қолиши Ўзбекистон каби мамлакатлар учун жиддий муаммога айланган. Бу мамлакатлар ёшларни муносиб иш билан таъминлай олмаётгани боис, ёш мутахассислар иш излаб хорижга кетиб қолмоқда. Ҳозир бу мамлакат сиёсатчилари учун дарҳол ҳал этилиши керак бўлган масала ушбу жараённи тўхтатишдир. Ҳукумат зудлик билан малакали мутахассисларни ортга қайтишга рағбатлантириши керак. Агар Ўзбекистон ўз муҳожирлари билан алоқани сақлаб қола олса, маданий жиҳатдан уларни ўз ватанлари билан боғлаб туришга эриша олса, уларнинг эртами-кечми ўз ватанларига қайтиши эҳтимоли сақланиб қолади. Масалан, Италия бунга эриша олган, малакали мутахассисларнинг мамлакатни тарк этиши жараёнини, малакали мутахассисларни қўлга киритиш жараёнига айлантира олган. Акс ҳолда, бундай мамлакатлар бугунги ёшлар потенциалидан фойдаланиш имкониятини йўқотадилар¸ деди жумладан UNFPA Марказий Осиё бўлими директори Николай Ботев Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон ҳукумати олтин бошлар ва олтин қўлларнинг мамлакатни тарк этишини тўхтатиш учун нима қилиши керак?

Кетганлар¸ бугун бой ва бадавлат давлатларда ўз ўрнини топиб¸ ўз истеъдодини ривожлантириш имконига эга бўлганларни орқага қайтариш учунчи?

Душанба¸ 14 июль куни Тошкент вақти билан 19:05 дан 20:00 га қадар шу ҳақда суҳбатлашамиз. OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатда фикр билдиринг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG