Линклар

ЖЧ-2014 Германия терма жамоаси ғалабаси билан якунланди


Германиялик футболчилар Марио Гётце киритган ягона голдан кейин, Рио-де-Жанейро, 2014 йилнинг 13 июли.

Германиялик футболчилар Марио Гётце киритган ягона голдан кейин, Рио-де-Жанейро, 2014 йилнинг 13 июли.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Германия ва Аргентина терма жамоалари ўртасида футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати кубоги учун ўтказилган ўйин немис футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа германиялик футболчилар 2014 йилги Жаҳон чемпионати ғолибига айландилар.

Ҳар иккала команда аъзоларининг уринишларига қарамай, ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Бироқ қўшимча вақтда бундестим ҳужумчиси Марио Гётце томонидан киритилган ягона тўп немис футболчиларининг яна жаҳон чемпионларига айланиши учун кифоя қилди.

Бу германиялик футболчиларнинг жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи ғалабасидир.

Бир неча соат аввал якунланган ўйин натижаларига кўра, аргентиналик футболчилар чемпионатнинг кумуш медали соҳибига айланишди.

Бир кун аввал мезбон спортчилар - бразилиялик футболчиларни мағлуб қилган Ҳолландия терма жамоасига эса учинчи ўрин насиб қилди.

XS
SM
MD
LG