Линклар

logo-print

Ғарб дипломатлари Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар натижасидан мамнун эмас


Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Венадаги музокараларда расмий Теҳронни тамсил этаяпти.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Венадаги музокараларда расмий Теҳронни тамсил этаяпти.

Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон ва жаҳоннинг олти йирик давлати вакилларининг кечаги музокаралари айтарли олға силжишларсиз якунланди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Буюк Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари 13 июль кунги Вена учрашувида Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон вакилларининг ён беришларига умид қилаётгандилар. Бироқ европалик вазирлар 13 июль куни вақт алламаҳалда музокаралар ҳеч қандай натижа бермаганини айтиб, тарқалишди.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг музокараларда “ҳал қилувчи олға силжиш” бўлмаганини ва уранни бойитишдек асосий масалада томонлар ўртасида улкан жарлик пайдо бўлганини айтди.

Россия ва Хитой дохил дунёнинг олти йирик давлати Эрондан ўз ядровий дастури кўламини кескин қисқартиришни талаб қилиб келмоқда, айни пайтда Теҳрон ўз дастурини ривожлантиришни истамоқда.

XS
SM
MD
LG