Линклар

Покистон Қабилалар минтақасида жанггариларга қарши амалиёт давом этмоқда


Покистон армияси якшанба куни Қабилалар минтақасида жойлашган жанггарилар қароргоҳларига қарши ҳужумни давом эттирган.

Маълумотларга кўра, кеча Шимолий Вазиристоннинг асосий шаҳри бўлмиш Мироншоҳ яқинидаги жанггарилар истеҳкомларига зарба берилган.

Покистон Мудофаа вазирлиги уч ҳафталик бўмбабўрон ва жанглардан кейин Мироншоҳ устидан назорат қайта тикланганини билдирди. Вазирлик расмийлари буни жанггариларга қарши 15 июндан буён давом этаётган амалиётда дастлабки “сезиларли” муваффақият, дея баҳоламоқдалар.

Шимолий Вазиристонда қарийб бир ойдан бери давом этаётган жангларда юзлаб жанггари ўлдирилгани, миллионга яқин одам уй-жойларини ташлаб кетгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG